yunusobod.tashkent.uz Yunusobod.Tashkent.Uz - Ёш Футболчилар Баҳсга Киришди
Фотогалерея
Видеогалерея
Ёш футболчилар баҳсга киришди

  Ўзбекистон футбол федерацияси ва Профессионал футбол лигаси томонидан ташкил этилган Ёшлар лигаси мусобақалари бошланди.

  Ёш футболчиларнинг тажрибасини ошириш, уларни нуфузли мусобақаларга пухта тайёрлаш мақсадида тўртинчи маротаба ўтказилаётган мазкур турнирда олий лигада иштирок этаётган жамоаларнинг 22 ёшгача бўлган футболчилари қатнашади. Уларнинг тажрибасини ошириш мақсадида уч нафар ёши катта футболчини майдонга туширишга ҳам рухсат этилади.

  Бу йилги мусобақанинг дастлабки турида энг йирик натижа “Андижон” ва “Пахтакор” жамоалари учрашувида қайд этилди. Пойтахтликлар рақиб майдонида тўп сурганига қарамай, мезбонларни 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ёш “пахтакорчи”ларга ғалаба келтирган голлардан иккитаси Игорь Рогованов, қолганлари Аббосбек Махсталиев ва Абдураҳмон Абдулҳақов ҳисобига ёзилди.

  Биринчиликнинг амалдаги чемпиони – “Бунёдкор” футболчилари пойтахтда ўтган баҳсда Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси дарвозасига жавобсиз иккита тўп киритди.

  Дастлабки тур учрашувини ўз майдонида ўтказган “Бухоро” ва Наманганнинг “Навбаҳор” жамоалари “Нефтчи” (Фарғона) ва “Локомотив” (Тошкент) футболчиларига 0:1 ҳисобида ютқазди. “Сўғдиёна” Жиззахда кучли футбол академиясига эга бўлган Муборакнинг “Машъал” жамоасига 2:4 ҳисобида имкониятни бой берди.

  Тошкент вилояти шарафини ҳимоя қилаётган “Олмалиқ” ва “Металлург” баҳсида олмалиқлик футболчилар 3:2 ҳисобида зафар қучди.

  ЎзА, Зоҳир Тошхўжаев, 17.03.2014

 



Печать 17 Март 2014 Ўқилди: 895


Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

beta(test statistika)

 

24.09.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Юнусобод туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

457

 

 

512

 

289

 

Ижродаги мурожаатлар

 

58

 

55

 

88

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

399

 

457

 

201

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

19

 

33

 

19

 

 

 

 

 

 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!
Девонхона (+9989 71) 235-52-51
Шикоятлар бўлими (+9989 71) 237-61-41
Факс (+9989 71) 234-62-31

 

Хабар қолдиринг
  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар