yunusobod.tashkent.uz Yunusobod.Tashkent.Uz - Шаҳар Маҳаллий Бюджети Ҳақида
Фотогалерея
Видеогалерея
Шаҳар маҳаллий бюджети ҳақида

  Аввал хабар қилинганидек, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши сессияси томонидан Тошкент шаҳрининг 2012 йилдаги маҳаллий бюджети ижроси ва 2013 йилдаги маҳаллий бюджети лойиҳаси атрофлича кўриб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинди.

  Унга кўра, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги Қарори билан тасдиқланган Тошкент шаҳрининг 2013 йилга мўлжалланган маҳаллий бюджети параметрлари қабул қилинди.

  Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан қабул қилинган қарорга мувофиқ, Тошкент шаҳар ҳокимлигига 2013 йил учун шаҳар ва туманлар маҳаллий бюджетининг даромад ва харажатлар қисмини, умумдавлат солиқларидан ҳисобланадиган меъёрларини ва айланма касса маблағларининг чегаравий миқдорини тасдиқлаш ҳамда Тошкент шаҳар ва туман ҳокимликлари бюджет даромадлари ва харажатларининг тасдиқланган кўрсаткичлари бажарилишини таъминлаш, солиқ базасини кенгайтириш ҳамда иқтисодий салоҳиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши устидан қатъий назорат ўрнатиш вазифалари юкланди.

  Бундан ташқари, Тошкент шаҳар Молия бош бошқармасига белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда бюджетнинг даромад ва харажат қисмига ўзгартиришлар киритилишига рухсат берилди.

  Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси зиммасига юклатилди.

 

«Тошкент оқшоми» газетаси 2013 йил 10 январь.



Печать 25 Июль 2014 Ўқилди: 924


Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

beta(test statistika)

 

24.09.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Юнусобод туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

457

 

 

512

 

289

 

Ижродаги мурожаатлар

 

58

 

55

 

88

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

399

 

457

 

201

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

19

 

33

 

19

 

 

 

 

 

 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!
Девонхона (+9989 71) 235-52-51
Шикоятлар бўлими (+9989 71) 237-61-41
Факс (+9989 71) 234-62-31

 

Хабар қолдиринг
  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар