yunusobod.tashkent.uz Yunusobod.Tashkent.Uz - Доимий Комиссиялар Йиғилишлари 09.04.2013 Йил
Фотогалерея
Видеогалерея
Доимий комиссиялар йиғилишлари 09.04.2013 йил

  Халқ депататлари Тошкент шаҳар Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳатларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш, Ижтимоий-маданий ривожланиш, Ёшлар сиёсати ва соғлом авлод масалалари бўйича доимий комиссияларнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясига ёрдам берувчи халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ишчи гуруҳи аъзолари иштирокида қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

  Йиғилишни Ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Нурилла Насимов олиб борди.

  Унда  халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг йигирма бешинчи сессияси кун тартибига киритилган масалалар, жумладан, Тошкент шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан ишлаб чиқилган қўшимча чора-тадбирларнинг ижроси, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Тошкент шаҳрида ижроси, Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашга қаратилган қонунчиликка риоя қилиниши, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Тошкент шаҳридаги минтақавий вакилининг фаолияти, туманларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда иқтисодиётни ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш юзасидан устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича Шайхонтоҳур, Юнусобод ва Сергели тумани ҳокимлиги томонидан олиб борилган ишлар, автомототранспорт сақлаш қурилмаларини ободонлаштириш ва шаҳарсозлик қоидаларига  мувофиқ уларни тартибга келтириш ҳамда доимий комиссия ваколатига тегишли бошқа масалалар атрофлича кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

  Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартибига киритилган масалалар муҳокамасига бағишланган  халқ депататлари Тошкент шаҳар Кенгашининг Қонунийлик, ҳуқуқ тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, Коммунал хўжалик ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда  Саноат, транспорт, қурилиш, алоқа ва аҳолига хизматлар кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссияларнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясига ёрдам берувчи халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ишчи гуруҳи аъзолари иштирокида қўшма йиғилиши ҳам бўлиб ўтди.

  Йиғилишни Қонунийлик, ҳуқуқ тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш бўйича доимий комиссияси раиси  Сотиболди Бобоқулов олиб борди.

  Унда  Тошкент шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан ишлаб чиқилган қўшимча чора-тадбирлар, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижроси, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашга қаратилган қонунчиликка риоя қилиниши аҳволи ҳамда бу борадаги прокурор назоратини янада кучайтириш чоралари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Тошкент шаҳридаги минтақавий вакилининг 2012 йилдаги фаолияти,  “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижроси юзасидан туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда иқтисодиётни ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш юзасидан устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича туман ҳокимликларининг фаолияти ҳамда доимий комиссиялар фаолиятига оид бошқа қатор масалалар кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

  Халқ депататлари Тошкент шаҳар Кенгашининг Ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари ва Ёшлар сиёсати ва соғлом авлод масалалари бўйича доимий комиссияларининг алоҳида  йиғилишлари бўлиб ўтди.

  Ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари бўйича доимий комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 8 июлдаги “Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолятини яналда яхшилаш бўйича 2009-2014 йилларга мўлжалланган Давлат дастури тўғрисида”ги қарорининг Тошкент шаҳридаги ижроси ва ушбу масала юзасидан депутат А.Шиннинг ҳисоботи муҳокама этилиб, тегишли қарор қабул қилинди.

  Ёшлар сиёсати ва соғлом авлод масалалари бўйича доимий комиссияси томонидан “Таълим тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурининг Тошкент шаҳридаги ижроси юзасидан Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлмғи Ф.Иноятовнинг ҳисоботи  муҳокама этилиб, тегишли қарор қабул қилинди.

  “Тошкент оқшоми” газетаси, 2013 йил 9 апрель



Печать 25 Июль 2014 Ўқилди: 967


Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

beta(test statistika)

 

24.09.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Юнусобод туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

457

 

 

512

 

289

 

Ижродаги мурожаатлар

 

58

 

55

 

88

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

399

 

457

 

201

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

19

 

33

 

19

 

 

 

 

 

 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!
Девонхона (+9989 71) 235-52-51
Шикоятлар бўлими (+9989 71) 237-61-41
Факс (+9989 71) 234-62-31

 

Хабар қолдиринг
  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар