yunusobod.tashkent.uz Yunusobod.Tashkent.Uz - 29 Декабрь Куни Мамлакатимизнинг Барча Ҳудудларида “Президент Арчаси” Тантаналари Бошланди
Фотогалерея
Видеогалерея
29 декабрь куни мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Президент арчаси” тантаналари бошланди

Мамлакатимизда болалар келажагимиз ворислари, миллатимиз давомчилари сифатида эъзозланади. Ҳадемай тарих саҳифасига муҳрланадиган 2016 йил – Соғлом она ва бола йилида эртамиз эгаларини ҳар томонлама камолга етказиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ёш авлодни турли ёт ғоялар, мафкуравий таҳдидлардан ишончли ҳимоялаш, уларнинг билим ва маънавиятини янада бойитишга қаратилган кўплаб маърифий лойиҳалар, амалий чора-тадбирлар ҳаётга кенг татбиқ этилмоқда. 

Имконияти чекланган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ота-онасиз ёки уларнинг қаровисиз қолган болаларга меҳр ва ғамхўрлик кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Ҳар йили Янги йил байрами арафасида бу саховат ва меҳр нишоналари яна бир бор бўй кўрсатади дилларда. Камалакранг чироқлар билан безалган арча атрофида байрам тантаналари ташкил этилиб, болажонларга “Президент совғаси”нинг улашилиши бу борадаги ишларнинг ёрқин ифодасидир. 

Янги – 2017 йил арафасида ҳам 12 номдаги ўқув қуроллари ва турфа ширинликлардан тайёрланган “Президент совғаси” мамлакатимизнинг барча ҳудудларида уюштирилаётган “Президент арчаси” тантаналарида орзиққан юракларни шодликларга тўлдирмоқда. 

Пойтахтимиздаги “Туркистон” саройида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, “Sen yоlg’iz emassan” Республика жамоатчилик болалар жамғармаси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган “Президент арчаси” байрам тадбири шукуҳли ва эсда қоларли воқеаларга бой бўлди. Унда Меҳрибонлик уйлари, SOS – болалар маҳалласи, махсус мактаб-интернатлар тарбияланувчилари, ижтимоий кўмакка муҳтож, кам таъминланган оилалар ҳамда Ватанимиз тинчлиги ва хавфсизлиги йўлида ҳалок бўлганларнинг фарзандлари иштирок этди. 

Сарой фойесида байрамона ўйинчоқ ва чироқлар билан безатилган арча атрофида Қорбобою Қорқиз, турли эртак қаҳрамонлари, таниқли санъаткорлар бир-биридан бежирим либослар кийиб, байрамга ошиққан болажонларни ва меҳмонларни хушнудлик билан кутиб олди. Бу ерда янграган куй-қўшиқлар, эртак қаҳрамонларининг ҳазил-мутойибалари йиғилганларга кўтаринки кайфият улашди. 

– Жонажон Ватанимизда ҳар бир инсон азиз, унинг қадр-қиммати юксак. Шунга монанд халқимизнинг меҳри дарё, саховати уммон. Айниқса, фарзандларга меҳр-муҳаббат кўрсатиш азалий қадриятимиз, – дейди А.Хлебушкина номидаги 22-Меҳрибонлик уйи директори Шаҳри Бердиева. – “Президент арчаси” байрам тантаналарида ҳам халқимизнинг ана шундай инсонпарварлик, меҳр-оқибатлилик каби эзгу фазилатлари яна бир бор намоён бўлади. Бу тадбир болаларга қувонч, бир умрга унутилмас хотиралар туҳфа этади. 

...Чорлов мусиқаси болажонларни ажойиб эртак-спектакль томошасига чорлайди. “Томоша” болалар ижодий студияси томонидан “Мўъжизалар олами” саҳналаштирилган мусиқий чиқиши байрам қатнашчилари эътиборига ҳавола этилди. Қизиқарли саргузаштларга бой воқеалар, куй-қўшиқлар, рақсларни ўзида жамлаган саҳна кўриниши асносида кичкинтойлар аҳиллик, ҳамжиҳатлик, меҳнатсеварлик, ҳалоллик, катталарга ҳурмат, ақл, одоб инсонга зийнат бағишловчи фазилатлар эканининг гувоҳи бўлди. 
 
Тадбир ниҳоясида барча болалар, ёш ижрочилар, байрам иштирокчилари жўрликда “Президент арчаси” қўшиғини ижро этди. Президентимизнинг ўқув қуроллари, китоблар, турфа ширинликлардан иборат совғалари кичкинтойларга топширилди. 

– Янги йил байрами биз, болалар учун байрамлар ичида энг завқлиси, – дейди Мирзо Улуғбек туманидаги SOS – болалар маҳалласи тарбияланувчиси Сарвар Маҳмудов. – Шу боис уни ўзгача кайфият билан, шеърлар ёд олиб, байрамона кийиниб, интизор кутамиз. Ушбу муҳташам саройда “Президент арчаси” тантанаси уюштирилиб, бизга совғалар берилиши байрам завқини янада оширади. Бундай эътибор ва ғамхўрликдан хурсандмиз. 

“Президент арчаси” байрам тантаналари Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларда бўлиб ўтмоқда. 

Дилшод Каримов, Сарвар Ўрмонов (сурат), ЎзА



Печать 03 Январь 2017 Ўқилди: 777


Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

beta(test statistika)

 

24.09.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Юнусобод туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

457

 

 

512

 

289

 

Ижродаги мурожаатлар

 

58

 

55

 

88

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

399

 

457

 

201

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

19

 

33

 

19

 

 

 

 

 

 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!
Девонхона (+9989 71) 235-52-51
Шикоятлар бўлими (+9989 71) 237-61-41
Факс (+9989 71) 234-62-31

 

Хабар қолдиринг
  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар