yunusobod.tashkent.uz
Фотогалерея
Видеогалерея
Юнусобод тумани

 

  Юнусобод туман ҳокимияти (Амир Темур шоҳкўчаси 72-уй) - Тумандаги маъмурий-ҳудудий бирлик. 1936 йил 26 августда Киров тумани номи билан ташкил қилинган. 1992 йил 8 майдан бошлаб Юнусобод тумани деб аталади. Юнусобод номининг келиб чиқиши ҳақида турлича фикрлар бор. Айрим тадқиқотчилар (академик А.Муҳаммаджонов) фикрича, жойнинг номи жуда қадимий бўлиб, асли «Юнусработ» деб аталган. Бу ўринда «работ» карвонсарой маъносида қўлланган. Шимол томондан шаҳарга кирувчилар шу жойда қўниб ўтишган. Маҳаллий зиёлиларнинг фикрича, жойнинг номи себзорлик тадбиркор Юнусҳожи Нодирҳожи ўғли (19-аср Юнусобод Оқтепасида боғ-роғлари бўлган) ҳақидаги ривоятлар билан боғлиқ. Туман шаҳарнинг шимолий қисмида жойлашган. Амир Темур хиёбонидан бошланиб шимолий томонга, Тошкент автомобиль ҳалқа йўлигача давом этади. Майдони 4,06 минг гектар, шу жумладан, кўкаламзорлаштирилган майдон 1,4 минг гектар. Аҳолиси 294,7 минг киши (2009). Кўчалар сони 441 та. Асосий йўллари: Амир Темур шоҳ кўчаси, Кичик ҳалқа йўли, Бодомзор йўли, Осиё, Аҳмад Дониш, Хуршид, Боғишамол,  58 та маҳалла ва 19 мавзе мавжуд. Туман ҳудудида 5302 корхона ва ташкилот, 4310 кичик корхона ва микрофирма фаолият кўрсатмоқда. 390 та қўшма корхона фаолияти ишлаб чиыариш ва аҳолига хизмат кўрсатишга йўналтирилган. Саноат корхоналаридан «Венус Фуд» МЧЖ, китоб-журнал фабрикаси, «Ўзбек-энерготаъмир» ишлаб чиқариш  бирлашмалари ва бошқалар ишлаб турибди. Чет эл инвестициялари иштирокида фаолият кўрсатаётган  «Новофарма плюс», «Азия Силк» шуъба корхоналари, «Растр», «Супертекстиль» корхоналари, шунингдек, мебель ишлаб чиқарувчи қўшма корхоналар бор. 40 та илмий текшириш муассасаси ва лойиҳалаш институтлари, 7 та лицей, 5 та касб-ҳунар коллежи, 4 та олий ўқув юрти, 41 та умумий таълим мактаби, 3 та мусиқа мактаби, 70 та мактабгача тарбия муассасаси, 8 та касалхона, 57 та поликлиника ва амбулатория муассасалари, 1 та санаторий бор. 2 та кинотеатр, «Туркистон» киноконцерт зали, 5 та музей, жумладан, Темурийлар тарихи давлат музейи, Ўзбекистон халқлари тарихи давлат музейи, Ўзбекистон тасвирий санъат галереяси, ҳайвонот боғи, 7 та меҳмонхона, «Шаҳидлар хотираси» ёдгорлик мажмуаси, 5 та маданият уйи, 188 та спорт иншооти, жумладан, «Ўзбекистон» давлат теннис клуби, «Юнусобод-теннис» клуби фаолият кўрсатмоқда. Олой бозори, Юнусобод деҳқон бозори, 1625 та савдо, 80 та маиший овқатланиш ва 416 та маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари ишлаб турибди. Тошкентнинг асосий телевизион минораси туман ҳудудида жойлашган. Юнусобод тумани ҳудудида Тошкент метрополитени Юнусобод йўналишининг «Юнус Ражабий», «Абдулла Қодирий», «Минор», «Ҳабиб Абдуллаев» бекатларидан электр поездлар қатнайди. Юнусобод туманидаги князь Романов саройи (1898), Юридик институт биноси (1878-83 йиллар), Юнусобод Оқтепаси (5-12-асрлар) республика аҳамиятидаги меъморий ёдгорлик ҳисобланади. Мустақиллик йилларида барпо этилган Мустақиллик ва эзгулик мажмуаси (2005), Амир Темур ҳайкали (1993), «Шаҳидлар хотираси» ёдгорлик мажмуаси (2002), Хотира майдони (1999) шаҳардаги муҳим меъморий ёдгорлик мажмуаларидир.

 

 

   

 

 

  


Печать 04 Август 2014 Ўқилди: 2912




Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси тўғрисида ахборот
Сайтда фойдаланувчилар сони: 60
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони
Тоифа Сони
Қабул қилинган 8
Ижрода 3
Ижроси таъминланган 5

ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!
Ишонч телефон (+9989 71) 237-61-41
Девонхона (+9989 71) 235-52-51
Шикоятлар бўлими (+9989 71) 237-61-41
Факс (+9989 71) 234-62-31

 

Хабар қолдиринг
  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар