
Шайх Зайниддин — Тошкентнинг муқаддас ҳомийларидан бири, XII асрда Бағдодда туғилган ва отаси томонидан тасаввуф таълимотини тарқатиш учун Тошкентга юборилган. Тошкент аҳолиси Чингизхон қўшини босқинидан сўнг маънавий ёрдамга муҳтож эди. Шайх Зайниддин чиллахонада — ҳозиргача сақланиб қолган гумбазли ерости иншоотда яшаб, ибодат қилган.
Реконструкция жараёнида археологлар чиллахона милодий VII ёки VIII асрда барпо этилганини аниқладилар. Гумбаз тепасида ва юқори қаватнинг тагида тешиклар мавжуд бўлиб, ёзги куннинг қуёш тўриши пайтида улар орқали қуёш нурининг ўтиши деҳқончилик ишлари учун зарур бўлган тақвимни аниқлаш имконини берган.
Ривоятларга
кўра, 95 йил умр кўрган Зайниддин бобо чиллахона ёнида дафн этилган, қабри
устида эса Амир Темур фармони билан мақбара қурилган. Ҳозирда мақбара Кўкча
ҳудудидаги катта қабристон ўртасида жойлашган бўлиб, кўплаб зиёратчилар ва
сайёҳлар қадимий расадхонани томоша қилиш учун сақланиб қолган чиллахонага
тушадилар.

1870-йилда Тошкент ҳарбий раҳбарияти обсерватория қуриш ҳақида қарор қабул қилди. 1872-йилда шаҳар...

Ўзбекистон Давлат санъат музейи 1918-йилда Халқ университети музейи сифатида ташкил этилган. 1935-й...
Кўкалдош мадрасаси ёнидаги учта фируза рангли гумбаз узоқдан ҳам кўзга ташланади ва Тошкентнинг эс...

Тошкент марказини безаб турган энг чиройли бинолардан бири — Ўзбекистон рассомлари уюшмаси Кўргазма...