Эски версия
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:
Юнусобод тумани ҳокимлиги

Туман 1936 йилда Киров номи билан ташкил этилган. 1992 йилда Юнусобод номини олди.

Юнусобод номининг келиб чиқиши ҳақида турлича фикрлар бор. Айрим тадқиқотчилар (академик А. Муҳаммаджонов) фикрича, жойнинг номи жуда қадмий бўлиб, асли "Юнусработ" деб аталган. Бу ўринда "работ" карвонсарой маъносида қўлланган (қаранг Работ). Шимолий томондан шаҳарга кирувчилар шу жойда қўниб ўтишган. Маҳаллий зиёлиларнинг фикрича, жойнинг номи себзорлик тадбиркор Юнушожи Нодирҳожи ўғли (19-аср, Юнусобод Октепасида боғроғлари бўлган) ҳақидаги ривоятлар билан боғлиқ. Майдон 4,14 минг га, шу жумладан, кўкаламзорлаштирилган майдон 1,073 минг га. Аҳолиси 289,0 минг kishi (2004). Кўчалар сони 441 та. Асосий магистрал кўчалари: Шароф Рашидов, Амир Темур, Ahmad Дониш, Хуршид, Ғани Мавлонов, Жаҳон Обидова, Гвардия полковниги Хўжаев. 50 та маҳалла мавжуд. Туман ҳудудида 3547 корхона ва ташкилот бўлиб, кичик ва ўрта бизнес субъектларининг саноат ишлаб чиқаришдаги улуши 36,3 %, қурилишда 64,2 %, савдо ва умумий овқатланиш соҳасида 50,9 % ни ташкил етади. Улар орасида 155 та қўшма корхона фаолияти ишлаб чиқариш ва аҳолига хизмат кўрсатишга йўналтирилган.

Юнусобод тумани ҳокимлиги

Сайтнинг янги версиясини ишга туширдик, эски версияга қайтишни истасангиз, бу ерга босинг

Эски версия