- Тошкентдан гапирамиз
- 23.07.2026, 14:47
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг йигирма бешинчи сессияси бўлиб ўтди
📈Сессияда пойтахтнинг ижтимоий-иқтисодий ривожи, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, қонунийликни таъминлаш ҳамда шаҳар инфратузилмасига оид муҳим масалалар кўриб чиқилди.
Жумладан, давлат органлари ва ташкилотларида мурожаатлар билан ишлаш ҳолати, жиноятчиликни қисқартириш ва коррупциянинг олдини олиш борасида 2026-йилнинг иккинчи чорагида амалга оширилган ишлар юзасидан ахборотлар тингланди.
📊Шунингдек, Тошкент шаҳрининг экспорт ва инвестиция салоҳиятини ошириш, ҳудудий инвестиция дастурлари ҳамда хорижий инвестициялар иштирокидаги лойиҳалар ижроси, туризм салоҳиятини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
📊Бундан ташқари сессия давомида ер ва кадастр муносабатлари, ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкалари ва улардаги қурилмаларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш, ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш жараёнларини очиқ муҳокама қилиш масалалари юзасидан ҳисоботлар тингланди ва депутатлар томонидан муҳокама қилинди.

2026-йил 31-июль куни Тошкент шаҳар Халқ қабулхонаси биносида Тошкент шаҳар ҳокимининг уй-жой коммунал хўжалиги масалала...

🏛 Унда масъуллар Халқчил Қонун доирасида олиб борилаётган хатлов жараёни ва унинг натижалари, шунингдек, 2026-йил 15-ию...

🚰Шу мақсадда Миробод тумани Навбаҳор кўчасида кучли ёғингарчилик вақтида сув тўпланишининг олдини олиш учун диаметри 52...

Ҳурматли тошкентликлар! Тошкент шаҳар ҳокимлиги сизларни Халқлар дўстлиги куни билан самимий муборакбод этади. Тошкент а...