- Тошкентдан гапирамиз
- 08.10.2026, 09:53
Талабаларни жойлаштириш масаласи ҳал қилинди: Тошкент давлат техника университети талабалари бошқа ётоқхоналар ва ижара хонадонларига жойлаштирилди
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Дурдона Раҳимова бошчилигидаги ишчи гуруҳ талабалар ётоқхонасига бориб, мавжуд вазиятни жойида ўрганди. Ўрганиш жараёнида тадбиркор, тегишли масъуллар, прокуратура ходимлари ҳамда Тошкент давлат техника университети раҳбарияти иштирок этиб, ҳолат юзасидан зарур чоралар белгиланди.
▫️Аниқланишича, Талабалар шаҳарчасида давлат-хусусий шериклик асосида қурилган мазкур талабалар турар жойи ҳали расман фойдаланишга топширилмаган. Объектнинг кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилмаган, фойдаланиш учун зарур рухсатлар олинмаган. Шунингдек, иссиқ сув ва иситиш тизимлари ҳали уланмаган, ёнғин хавфсизлиги бўйича ҳам объект амалдаги талабларга жавоб бермайди.
➡️Шу сабабли талабалар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида улар мазкур объектдан чиқарилиб, университетнинг мавжуд талабалар турар жойлари ҳамда ижара хонадонларига тўлиқ жойлаштирилди.
✔️Мазкур объектга аввал жойлаштирилган талабалардан ундирилган тўловлар тадбиркор томонидан 3 кун муддатда тўлиқ қайтариб берилади.
🟢Айни пайтда объектнинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ва фойдаланиш учун зарур рухсатларни олиш бўйича ишлар давом этмоқда.
❗️Ҳолат бўйича барча жиҳатлар ўрганилиб, талабаларнинг хавфсизлиги ва қонуний манфаатларини таъминлаш юзасидан тегишли чоралар кўрилмоқда.
Мазкур масала Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.

😈 2026-йил 9-октябр куни соат 10:00 да Тошкент шаҳар Халқ қабулхонаси биносида Тошкент шаҳар ҳокимининг уй-жой коммунал...
🏢Яккасарой туманидаги 250-сон ДМТТда жорий таъмирлаш ишлари якунланмоқда. 1992-йилда қурилган муассасада фасад, дераза ...

Бугун Тошкент шаҳар ҳокимлигида ўқув марказлари раҳбарлари ҳамда давлат ташкилотлари масъуллари иштирокида очиқ мулоқот ...

Эслатиб ўтамиз, бугун Халқ қабулхонасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарияти иштирокида навбатдаги қабуллар ташкил этилад...