Юнусобод тумани ҳокимиятнинг расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

📈Тошкентда таълим инфратузилмасини ривожлантириш: 2027-йил учун янги лойиҳалар

▫️Пойтахтда аҳоли сонининг ўсиши ва таълим ўринларига бўлган эҳтиёжни инобатга олган ҳолда, 2027-йилги Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритиш учун таълим объектлари бўйича манзилли таклифлар шакллантирилди.

🇺🇿Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Дурдона Раҳимова бошчилигидаги ишчи гуруҳ ҳамда туман ҳокимликлари билан ҳамкорликда таълим муассасаларининг мавжуд қуввати, ўқувчи ва тарбияланувчилар сони ҳамда қўшимча ўринларга бўлган эҳтиёж туманлар кесимида ўрганилди.

Умумий ўрта таълим йўналишида:
🔹 Янги қурилиш: Тошкент шаҳри ҳудудида 2 та янги умумтаълим мактаби қуриш — ҳар бири 1 980 ўринли, жами 3 960 ўрин.
🔹 Реконструкция ва қўшимча бино қуриш: Мирзо Улуғбек тумани, 221-сонли мактаб — 960 ўрин, 171-сонли мактаб — 990 ўрин; Яшнобод тумани, 152-сонли мактаб — 990 ўрин; Сергели тумани, 55-сонли мактаб — 990 ўрин; Юнусобод тумани, 302-сонли мактаб — 660 ўрин; Шайхонтоҳур тумани, 132-сонли мактаб — 660 ўрин; Учтепа тумани, 228-сонли мактаб — 990 ўрин; Олмазор тумани, 133-сонли мактаб — 1 200 ўрин; Янгиҳаёт тумани, 8-сонли мактаб — 990 ўрин.
🔹 Мукаммал таъмирлаш: Чилонзор тумани, 178- ва 90-сонли мактаблар; Яккасарой тумани, 172-сонли мактаб.

Мактабгача таълим йўналишида:
🔹 Реконструкция ва қўшимча бино қуриш: Шайхонтоҳур тумани, 140-сонли МТТ — 210 ўрин, 229-сонли МТТ — 240 ўрин; Яшнобод тумани, 517-сонли МТТ — 240 ўрин; Олмазор тумани, 277-сонли МТТ — 240 ўрин.
🔹 Мукаммал таъмирлаш: Чилонзор тумани, 200-, 496- ва 526-сонли МТТлар; Мирзо Улуғбек тумани, 333-сонли МТТ.

👨‍🏫Умуман, таклифлар доирасида мактабгача таълимда 2 040 та, умумий ўрта таълимда эса 12 390 та ўқувчи ўрни бўйича янги қувват ва имкониятлар яратилиши кўзда тутилмоқда.

✔️Шакллантирилган лойиҳалар пойтахтнинг ҳудудлар кесимидаги реал эҳтиёжларидан келиб чиқиб тайёрланган бўлиб, 2027-йилги дастурга киритиш учун тегишли таклифлар ишлаб чиқилди.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Фуқаролар қабули ўтказилди
09.10.2026, 17:17
Фуқаролар қабули ўтказилди

😈 2026-йил 9-октябр куни соат 10:00 да Тошкент шаҳар Халқ қабулхонаси биносида Тошкент шаҳар ҳокимининг уй-жой коммунал...

250-сон ДМТТда таъмирлаш ишлари якунига етмоқда
09.10.2026, 16:10
250-сон ДМТТда таъмирлаш ишлари якунига етмоқда

🏢Яккасарой туманидаги 250-сон ДМТТда жорий таъмирлаш ишлари якунланмоқда. 1992-йилда қурилган муассасада фасад, дераза ...

Мактабларда ўқув марказлари фаолиятини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди
09.10.2026, 10:01
Мактабларда ўқув марказлари фаолиятини ташкил этиш...

Бугун Тошкент шаҳар ҳокимлигида ўқув марказлари раҳбарлари ҳамда давлат ташкилотлари масъуллари иштирокида очиқ мулоқот ...

Халқ қабулхонасида иккита қабул бўлиб ўтади
09.10.2026, 09:13
Халқ қабулхонасида иккита қабул бўлиб ўтади

Эслатиб ўтамиз, бугун Халқ қабулхонасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарияти иштирокида навбатдаги қабуллар ташкил этилад...