Эски версия
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:
Республика болалар кутубхонаси
Республика болалар кутубхонаси

Ц-1 ҳудудидаги айлана минорали гўзал бинога кўпчиликнинг кўзи тушган, кўпчилик бу ерда Республика болалар кутубхонаси жойлашганини ҳам билади. Ушбу бино 1893 йилда ака-ука Вадьяевлар томонидан меъмор И.А. Маркевич лойиҳаси асосида қурилганини кам одам билади. Вадьяевлар йирик пахта савдоси билан шуғулланган савдогарлар бўлиб, совет ҳокимияти ўрнатилгандан кейин мамлакатни тарк этганлар, лекин ундан олдин бу бинони шаҳарга ҳадя қилганлар.

Бино икки қисмдан иборат бўлган. Биринчи қисми Садовая кўчасига (кейинчалик Советская, ҳозирги Ўзбекистон овози) чиқарди, унда Жамоат йиғилиши, сўнг Озодлик уйи, кейинчалик Оперетта театри, 1948 йилдан эса машҳур “30 лет ВЛКСМ” кинотеатри, афсонавий “Ўттизлик” (“Тридцатка”) жойлашган эди.

1990 йилларда бино бузиб ташланган, чунки унинг қамиш шифтлари бутунлай емирилган ва таъмирлаш имкони бўлмаган.

Иккинчи бино собиқ Гоголь кўчасига, ҳозирги Яҳё Ғуломов кўчасига чиқарди. Тарихчиларнинг ёзишича, 1914 йилдан 1917 йилгача унда Тошкент ҳарбий билим юртининг 1-ротаси жойлашган. Кейинроқ бир неча ташкилотлар бинодан фойдаланган, 1964 йили эса у ерда Болалар кутубхонаси очилган.

Қарийб 60 йиллик тарихи давомида кутубхона биноси бир неча марта таъмирланган. Яқинда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан реконструкция амалга оширилди, кутубхонада очиқ майдонлар, коворкинг, лаборатория ва студия пайдо бўлди. Реконструкция вақтида бинонинг тарихий кўриниши сақлаб қолинди. У яна узоқ йиллар давомида йўловчиларни хурсанд қилиб, ўтган аср бошидаги марказнинг бир қаватли қурилишини эслатиб туради.

Шунингдек қизиқарли жойлар
Яушевлар савдо уйи
Яушевлар савдо уйи

Яушев ака-укалари, татар княз оиласидан бўлган савдогарлар, 1911-йилда меъмор И. А. Маркевич лойиҳа...

Ички ишлар вазирлиги маданият саройи
Ички ишлар вазирлиги маданият саройи

«Қизил Тонг» тикувчилик фабрикаси тикувчилар маданият саройи 1936-йилда меъмор В. Скорняков лойиҳас...

Иероним Краузе ва Ипотека-банк
Иероним Краузе ва Ипотека-банк

Ботаник ва фармацевт Иероним Иванович Краузе 1870 йилда Тошкентга келиб, аптекачи бўлиб ишлай бошл...

Суғориш институтининг янги корпуси
Суғориш институтининг янги корпуси

Миллий тадқиқот университети «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари ин...

Сайтнинг янги версиясини ишга туширдик, эски версияга қайтишни истасангиз, бу ерга босинг

Эски версия