- Тошкентдан гапирамиз
- 27.07.2026, 17:21
Афғон–Ўзбек бизнес-форуми доирасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги делегацияси ҳоким ўринбосари Шароф Раҳмонов бошчилигида Қобул шаҳрида Қобул муниципалитети раҳбари ўринбосари Муҳаммад Осиф Жалалзай билан учрашув ўтказди
Учрашувда икки пойтахтнинг шаҳар бошқаруви, урбанизация жараёнлари, инфратузилмани ривожлантириш ва инвестициявий ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
📈Қобул томони шаҳарда 234 та инвестиция лойиҳаси шакллантирилгани, шундан 168 таси қурилиш соҳасига оид эканини маълум қилди. Шунингдек, йўл ва канал қурилиши, автобус бекатлари, ободонлаштириш, чиқиндиларни бошқариш, шаҳарсозликни тартибга солиш ҳамда рақамли бошқарув тизимларини жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.
➡️Қобул вакиллари Тошкент тажрибасини ўрганишга қизиқиш билдириб, мутахассислар иштирокида семинар ва мастер-класслар ташкил этиш, шунингдек, инфратузилма ва коммунал хизматлар йўналишида фаолият юритаётган компаниялар билан ҳамкорлик қилиш истагини билдирди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги вакиллари пойтахтимиз компаниялари қайд этилган йўналишларнинг барчасида фаолият юритаётганини таъкидлаб, Қобул томонидан тақдим этилган лойиҳаларни кўриб чиқишга тайёр эканини билдирди.
⚡️Шунингдек, давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилаётган лойиҳалар, транспорт ва коммунал инфратузилмани ривожлантириш ҳамда реновация йўналишларида ҳамкорликни йўлга қўйиш таклиф этилди.
Қобул делегацияси ушбу йўналишлардаги ишлар билан яқиндан танишиш учун Тошкентга таклиф қилинди.

2026-йил 31-июль куни Тошкент шаҳар Халқ қабулхонаси биносида Тошкент шаҳар ҳокимининг уй-жой коммунал хўжалиги масалала...

🏛 Унда масъуллар Халқчил Қонун доирасида олиб борилаётган хатлов жараёни ва унинг натижалари, шунингдек, 2026-йил 15-ию...

🚰Шу мақсадда Миробод тумани Навбаҳор кўчасида кучли ёғингарчилик вақтида сув тўпланишининг олдини олиш учун диаметри 52...

Ҳурматли тошкентликлар! Тошкент шаҳар ҳокимлиги сизларни Халқлар дўстлиги куни билан самимий муборакбод этади. Тошкент а...