Юнусобод тумани ҳокимиятнинг расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

Тошкент ҳокимиятида Ascend Solution билан рақамлаштириш соҳасидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди

2026-йил 28-июлда Тошкент шаҳар ҳокимиятида ахборот технологияларини жорий этиш бўйича ҳоким ўринбосари Алишер Дусмухамедовнинг Ascend Solution компанияси президенти ва бош ижрочи директори Али Солеҳ бошчилигидаги Саудия Арабистони делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда таълим, қурилиш, иқтисодиёт, коммунал хизматлар, бозорлар ва автотураргоҳларни ягона ахборот платформаларидан фойдаланган ҳолда рақамлаштириш бўйича 20 дан ортиқ лойиҳалар тақдим этилди.

«Қулай муҳит» лойиҳаси доирасида шаҳар муаммоларини тезкор аниқлаш ва уларни бартараф этишни назорат қилиш механизми яратилмоқда. Мирзо Улуғбек ва Сергели туманларида вазият марказлари аллақачон ишлаб турибди. Қолган ўнта туман марказларини Марказий вазият марказига улаш режалаштирилган.

Шунингдек, мактабларни сунъий интеллект асосидаги видеокузатув тизимлари ва турникетлар билан жиҳозлаш, телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда қурилиш объектларида назорат тизимларини жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.

Ascend Solution вакиллари компаниянинг соғлиқни сақлаш, шаҳар ва транспорт бошқаруви, активлар ва таъминот занжирларини бошқариш соҳаларидаги тажрибасини тақдим этдилар. Компания Саудия Арабистонида 30 дан ортиқ бошқарув марказларини яратишда иштирок этган.

Делегация Тошкентда ахборот тизимлари, видеокузатув, ГИС, IoT-қурилмалар, транспорт, коммунал хизматлар маълумотлари ва фуқаролар мурожаатларини бирлаштирувчи Интеграциялашган шаҳар бошқаруви марказини яратишни таклиф қилди.

Марказ катта маълумотлар, сунъий интеллект, машина ўрганиш ва видеоаналитикадан фойдаланган ҳолда шаҳар жараёнларини реал вақт режимида кузатиш, муаммоларни аниқлаш, уларни масъул ташкилотларга йўналтириш ва ижрони назорат қилиш имконини беради.

Учрашув якунида томонлар таклиф этилган ечимларни Тошкентнинг рақамлаштириш лойиҳалари билан интеграциялашни ишлаб чиқиш ва ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Аҳоли мурожаатлари жойида ўрганилади
31.07.2026, 15:20
Аҳоли мурожаатлари жойида ўрганилади

2026-йил 31-июль куни Тошкент шаҳар Халқ қабулхонаси биносида Тошкент шаҳар ҳокимининг уй-жой коммунал хўжалиги масалала...

Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан 937-сонли Қонун ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар мавзусида матбуот тадбири ўтказилди.
31.07.2026, 12:13
Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқарма...

🏛 Унда масъуллар Халқчил Қонун доирасида олиб борилаётган хатлов жараёни ва унинг натижалари, шунингдек, 2026-йил 15-ию...

Аҳоли учун янада қулай ва хавфсиз шаҳар муҳитини яратиш, муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини яхшилаш ишлари давом эттирилмоқда.
31.07.2026, 09:58
Аҳоли учун янада қулай ва хавфсиз шаҳар муҳитини я...

🚰Шу мақсадда Миробод тумани Навбаҳор кўчасида кучли ёғингарчилик вақтида сув тўпланишининг олдини олиш учун диаметри 52...

Халқлар дўстлиги куни муборак бўлсин!
30.07.2026, 15:25
Халқлар дўстлиги куни муборак бўлсин!

Ҳурматли тошкентликлар! Тошкент шаҳар ҳокимлиги сизларни Халқлар дўстлиги куни билан самимий муборакбод этади. Тошкент а...