Юнусобод тумани ҳокимиятнинг расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

Ҳашар — ўзбекни АҚШда ҳам бирлаштирадиган қадрият

АҚШнинг Вашингтон штати Сиэтл шаҳридаги Тошкент боғида ватандошларимиз ва америкалик дўстлар бир ёқadan бош чиқариб, ҳашар ўтказдилар.

Ушбу эзгу иш Ўзбекистон Республикасининг Вашингтон штатидаги Бош консулхонаси ташаббуси билан ташкил этилди.

Ватандошларимиз ва америкалик дўстлар томонидан боғ тозалигига эътибор қаратилиб, атроф янада файзли ҳолга келтирилди.

Энг муҳими, бу кун фақат меҳнат билан эмас, самимий суҳбатлар, янги танишувлар ва илиқ учрашувлар билан ҳам эсда қолди. Сиэтлда ўтган бу учрашув ҳамжиҳатлик ва эътиборнинг амалий кўринишига айланди.

Меҳнатдан сўнг эса барча миллий таомимиз — ош атрофида жам бўлди.

Тошкент номини олис Сиэтлда ҳам озодалик, меҳр, дўстлик ва ўзбекона ҳамжиҳатлик билан боғлаб турган бундай ташаббуслар алоҳида қадрлидир.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Тошкент шаҳар ҳокими томонидан фуқаролар учун шахсий қабул ўтказилди
23.10.2026, 17:56
Тошкент шаҳар ҳокими томонидан фуқаролар учун шахс...

✔️Қабул давомида 32 та мурожаат кўриб чиқилди. 24 та масала ўз жойида ҳал этилди. Қолган мурожаатларни эса атрофлича ўрг...

Халқ қабулхонасида фуқаролар қабули ўтказилди
23.10.2026, 15:47
Халқ қабулхонасида фуқаролар қабули ўтказилди

2026-йил 23-октябр куни соат 10:00 да Тошкент шаҳар Халқ қабулхонаси биносида шаҳар ҳокимининг уй-жой коммунал хўжалиги ...

Учтепа туманида сунъий кўл барпо этилмоқда!
23.10.2026, 15:22
Учтепа туманида сунъий кўл барпо этилмоқда!

Учтепа туманидаги 90 сотих бўш майдонда янги сунъий кўл ва дам олиш маскани ташкил этиш ишлари бошланди.✔️Бу лойиҳа ҳуду...

Боткин қабристонидаги шикастланган қабр тошлари тикланади. Қоидабузарликларга йўл қўйган масъуллар аниқланди, қурилиш ишлари тўхтатилди
23.10.2026, 15:13
Боткин қабристонидаги шикастланган қабр тошлари ти...

Дастлабки ўрганишлар шуни кўрсатдики, собиқ шампан винолари заводи ҳудудида олиб борилган қурилиш ишлари вақтида объектн...