- Тошкентдан гапирамиз
- 02.10.2026, 10:10
Мактаблар олдида болаларни хавфсиз тушириш ва олиб кетиш ҳудудлари босқичма-босқич кенгаймоқда
Тошкент шаҳрида мактаб ўқувчиларини хавфсиз тушириш ва олиб кетиш учун махсус ҳудудларни ташкил этиш ишлари босқичма-босқич давом эттирилмоқда. Бу йўналишдаги ишлар изчил олиб борилмоқда: мутахассислар ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос жиҳатлари, транспорт оқими, мактабларнинг жойлашуви ва мавжуд йўл шароитларини ўрганиб, ечимларни реал шаҳар шароитига мослаштирмоқда.
Дастлаб бундай ҳудудлар 2 та мактаб — 5- ва 42-сонли мактаблар олдида ташкил этилган бўлса, бугунги кунда ушбу амалиёт 9 та мактабни қамраб олди. Янги ҳудудлар 110-, 89-, 300-, 154-, 280-, 195- ва 64-сонли мактаблар олдида ташкил этилди.
🅿️ Мазкур ҳудудларда транспорт воситаларининг қисқа муддат тўхташи учун махсус жойлар ажратилиб, зарур йўл белгилари ўрнатилмоқда ва тегишли йўл чизиқлари чизилмоқда. Асосий мақсад — болаларни тушириш ва олиб кетиш жараёнини янада хавфсиз ва қулай қилиш, мактаблар олдидаги тартибсиз тўхташларни камайтириш ҳамда дарслар бошланиши ва тугаши пайтидаги энг тиғиз вақтларда транспорт ҳаракатини тартибга солиш.
🌐 Бундай ёндашув халқаро амалиётда ҳам кенг қўлланилади. Айрим мамлакатларда Kiss & Ride ёки Kiss & Drop деб аталадиган ўқувчиларни қисқа муддатда тушириш ва олиб кетиш ҳудудлари Австралия, АҚШ, Канада, Буюк Британия, Белгия, Нидерландия ва бошқа мамлакатларда фаол қўлланиб келинмоқда. Шунингдек, шунга ўхшаш ечимлар МДҲ давлатларида, жумладан, Россия, Қозоғистон ва Беларуссияда ҳам амалиётга жорий этилган.
Шу билан бирга, ҳар бир янги ечим вақт, кузатув ва мунтазам такомиллаштиришни талаб қилади. Мутахассислар ташкил этилган ҳудудларнинг амалда қандай ишлаётганини таҳлил қилишда, юзага келаётган муаммоларни аниқлашда ҳамда аниқ кўчалар, транспорт ҳолати ва жамоатчилик фикр-мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда ёндашувни янада такомиллаштиришда давом этади.
📍 Ишлар бундан буён ҳам босқичма-босқич давом эттирилади. Дастлабки ҳудудларда тўпланган тажриба пойтахтнинг бошқа мактаблари олдида ҳам шундай ҳудудларни ташкил этиш учун асос бўлиб хизмат қилади.
✔️Қабул давомида 32 та мурожаат кўриб чиқилди. 24 та масала ўз жойида ҳал этилди. Қолган мурожаатларни эса атрофлича ўрг...

2026-йил 23-октябр куни соат 10:00 да Тошкент шаҳар Халқ қабулхонаси биносида шаҳар ҳокимининг уй-жой коммунал хўжалиги ...
Учтепа туманидаги 90 сотих бўш майдонда янги сунъий кўл ва дам олиш маскани ташкил этиш ишлари бошланди.✔️Бу лойиҳа ҳуду...

Дастлабки ўрганишлар шуни кўрсатдики, собиқ шампан винолари заводи ҳудудида олиб борилган қурилиш ишлари вақтида объектн...