- Тошкентдан гапирамиз
- 02.10.2026, 17:12
Жамоатчилик кенгаши йиғилишида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинди
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ҳокимлик тизимида коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда коррупциянинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
▫️Йиғилишда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат хизмати бошлиғи Ш.Турдиқуловнинг мазкур йўналишда амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи тингланди. Тақдим этилган маълумотлар кенгаш аъзоларига ҳокимлик тизимида коррупцияга қарши курашиш фаолияти билан танишиш ва бу борада ўзаро фикр алмашиш имконини берди.
✔️Ҳисобот юзасидан савол-жавоблар ўтказилиб, Жамоатчилик кенгаши аъзоларини қизиқтирган масалалар бўйича атрофлича жавоб ва тушунтиришлар берилди. Муҳокамалар давомида коррупциянинг олдини олиш ҳамда унга имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш масалаларига эътибор қаратилди.
🟢Кенгаш аъзолари томонидан ушбу йўналишдаги ишларни такомиллаштиришга доир таклифлар билдирилди. Хусусан, коррупция ҳолатларининг келиб чиқишига замин яратувчи омилларни бартараф этиш ва профилактик чораларни кучайтириш юзасидан фикр-мулоҳазалар илгари сурилди.
❗️Бундай муҳокамалар давлат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш, очиқ мулоқотни ривожлантириш ҳамда коррупцияга қарши курашишда жамоатчилик иштирокини кенгайтиришга хизмат қилади.
✔️Қабул давомида 32 та мурожаат кўриб чиқилди. 24 та масала ўз жойида ҳал этилди. Қолган мурожаатларни эса атрофлича ўрг...

2026-йил 23-октябр куни соат 10:00 да Тошкент шаҳар Халқ қабулхонаси биносида шаҳар ҳокимининг уй-жой коммунал хўжалиги ...
Учтепа туманидаги 90 сотих бўш майдонда янги сунъий кўл ва дам олиш маскани ташкил этиш ишлари бошланди.✔️Бу лойиҳа ҳуду...

Дастлабки ўрганишлар шуни кўрсатдики, собиқ шампан винолари заводи ҳудудида олиб борилган қурилиш ишлари вақтида объектн...